Лондондаги масжид террорга муносиб жавоб берди

Лондондаги масжид террорга муносиб жавоб берди

Ўтган йили фожиалар маконига айланган Лондондаги масжид ўша воқеаларга ғайриоддий тарзда жавоб берди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июнида юк машинасини бошқариб кетаётган 47 ёшлик Даррен Осборн масжиддан намоз ўқиб чиққан ва ўша ерда ҳушидан кетган бир инсонга ёрдам бериш учун тўпланиб турган мусулмонлар устига машинасини ҳайдаб боради ҳамда айнан ўша ёрдам кўрсатилаётган шахсни босиб кетади. Натижада у одам ҳалок бўлади.

Феврал ойининг бошида Осборн қасддан одам ўлдириш айби билан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шу даҳшатли воқеадан сўнг Финсбери Парк масжиди одамлар кутгандек эшикларини ёпиб олмади, аксинча, оммага янада очилди. Якшанба куни масжид очиқ эшиклар кунини ўтказади ва лондонликларга Исломнинг асл моҳиятини ҳамда унинг мангу қадриятларини англатишга ҳаракат қилади.
Масжид имоми Муҳаммад Козбарнинг сўзларига кўра, «Масжидимни келиб кўр» номли тадбир доирасида меҳмонларга бу муқаддас даргоҳ ичдан таништирилади, унинг жиҳозлари, турли қисмлари кўрсатилади, дея хабар бермоқда IslamNews. «Бундан ташқари, ходимларимиз меҳмонларга совғалар беришади», – деди Козбар.

back to top