Қаҳрамон мусулмонга янги уй ва даволаниш учун пул йиғиб беришди

Қаҳрамон мусулмонга янги уй ва даволаниш учун пул йиғиб беришди

Канадалик қаҳрамон мусулмон Айман Дарбали Квебекдаги масжидга террорчилик ҳужуми бўлган вақт қатор ватандошларининг ҳаётини сақлаб қолган, ўзи эса жиддий жароҳатланган эди.

Квебек аҳолиси қаҳрамоннинг даволаниши ва уй олиши учун 400 000 доллар пул йиғиб берди. Бу ҳақида Montreal Gazette хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 29 январида Квебек-Ситидаги масжидда содир этилган теракт 6 кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Одамларни қутқариш учун террорчига отилган Айман жиддий жароҳат олиб, 2 ой комада ётди. Ҳушига келгач, у умуртқа поғонасида битта ўқ қолиб кетганини ва энди юра олмаслигини билди.
Шундан сўнг Айман учун пул йиғиш акцияси бошланди. Мақсад унинг даволанишни давом эттириши ва ногиронларга мўлжалланган янги уй сотиб олишига кўмаклашиш эди. Чунки ҳозирда у яшаб турган уйда лифт йўқ, шу сабабли Айман кўп ойлардан бери оиласидан узоқда – реабилитация марказида яшашига тўғри келяпти.
DawaNet нотижорий мусулмонлар ташкилоти 411 000 доллар йиғилганини маълум қилди, мўлжал 400 000 доллар эди. Энди Айман ва унинг оиласи аравачада ҳаракатланадиган ногиронга мўлжалланган уй сотиб олишлари мумкин. Даволанишни давом эттириш учун ҳам маблағ бор.

back to top