Муслима шаҳар ҳокими лавозимига номзодини қўйди

Муслима шаҳар ҳокими лавозимига номзодини қўйди

Ражина Мустафо Американинг Рочестер (Миннесота штати) шаҳри ҳокимлигига номзодини қўйди. Аммо сиёсатчи муслимага ижтимоий тармоқларда турли таҳдидлар қилинмоқда, жумладан, уни ўлдириш таҳдиди ҳам.

Ражина Мустафо, ҳижобли, динлараро диалоглар ҳаракатининг фаоли ўлароқ келаётган сайловларда шаҳар раҳбари лавозими учун курашмоқчи. Бу ҳақида IslamNews сайти хабар беради. Бироқ номзодини қўйиши билан аёл ўзининг ижтимоий тармоқдаги манзилига ўнг радикал гуруҳлардан «Америкадаги барча мусулмонлар ўлдирилсин» деган мазмунда мактуб олди. Муслима ушбу таҳдидлар юзасидан полицияга мурожаат этишга мажбур бўлди. Америка-Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидан ушбу ҳодисани яхшилаб текширишни талаб қилди. «Биз штат ва мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларидан юртимиздаги сиёсий жараёнларда фаол қатнашишга интилаётган диний озчилик вакиласига нисбатан ушбу босимни яхшилаб ўрганишларини сўраймиз», деди CAIRнинг Миннесоттадаги директори Жайлоний Ҳусайн.

 

Фото: postbulletin.com

 

back to top