Исроилда 16 яшар фаластинлик қиз устидан суд бошланди

Исроилда 16 яшар фаластинлик қиз устидан суд бошланди

Ўз ватанини ҳимоя қилгани учун исроиллик ҳарбийлар томонидан қўлга олинган ўн олти яшар фаластинлик мактаб ўқувчиси устидан кеча ёпиқ суд мажлиси бошланди.

Эслатиб ўтамиз, 16 яшар Аҳд Тамимий таниқли фаластинлик фаол саналади. Набий Солиҳ қишлоғидан чиққан ушбу қиз мана бир неча йилдирки фаластинликларнинг исён ҳаракатларида иштирок этади ва аччиқ сўзлари билан исроиллик ҳарбийларнинг «бошини оғритиб ташлайди».
Ёш Аҳд нотиқлик санъатини жуда яхши эгаллаган бўлиб, бу маҳоратидан Исроил ҳарбийларига қарши ўринли ва самарали фойдаланиб келади. Узун ва сариқ сочли қизнинг оташин нутқлари, аскарларга қўрқмай рўбарў келиши ва улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқ бузилишларини суратга олиш учун қўлида доим кўтариб юрадиган мобил телефони Ғарбий қирғоқдаги Фаластин қаршилик ҳаракатининг ажралмас тимсолига айланиб қолди.
Декабр ойида Аҳадни ярим тунда уйидан полиция участкасига олиб кетишди, кейинроқ онасини ҳам ҳибсга олишди. Кеча Фаластинлик қиз устидан суд мажлиси бўлиб ўтди, судя эса «вояга етмаган судланувчининг манфаатлари учун» журналистларни, шунингдек, ушбу шов-шувли жараённи кузатиш учун келган дипломатларни залдан чиқариб юборди, деб хабар беради IslamNews сайти France24 каналига таяниб. Суд залида фақат Аҳднинг оила аъзолари қолишди. Қизнинг ўзи ва адвокати жараённинг очиқ тарзда ўтказилишини талаб қилдилар. Улар ОАВ ва омма олдида Исроил суди қизнинг ҳуқуқларини поймол қилмайди, дея умид қилмоқда эдилар. Аҳд Тамимий суд залига қўлларида кишан билан олиб келинди, аммо у ҳаммага кулиб қарарди. Отаси суд мажлиси бошланиши олдидан: «Кучли бўл! Сен ғалаба қиласан!» дейишга улгурди.

 

Фото: Reuters

back to top