Россияда Ўзбекистон фуқароси медалга тавсия этилди

Россияда Ўзбекистон фуқароси медалга тавсия этилди

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра Москва вилояти Софрино қишлоғида 2018-йил 31-январ куни юз берган ёнғин чоғида 1976-йил 7-ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов олов ичида қолган уйни кўриб Россия фуқароси бўлган кекса аёлга ёрдам бериш учун ўт ичига кирди ва натижада ўзи жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда Н.Қирғизовга Москва вилояти Пушкино шаҳрида жойлашган профессор В.Н.Розанов номидаги туман шифохонасида (Марказий туман шифохонаси) тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У реанимация бўлинмасидан травматология бўлинмасига ўтказилган бўлиб, шифохонада Элчихонанинг консуллик бошқармаси ходими у билан учрашди.
Пушкино шаҳри маъмурияти хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси Н.Қирғизов қахрамонона ҳаракати ва Россия фуқаросини ёнғиндан қутқаргани учун медалга тавсия этилди.

 

Фото: muz.uz

back to top