Оғир мусибат

Оғир мусибат

«Ҳилол» нашриёт-матбааси ва Ислом.уз портали нашриётимизда бир неча йиллар давомида муҳаррир бўлиб ишлаган, шайх ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол», «Кифоя» каби кўп асарларини илк бор таҳрир қилган Шаҳобиддин ҳожи Одиловнинг етти нафар оила аъзолари фалокат туфайли ҳалок бўлгани муносабати билан омон қолган барча яқинлари ва қариндошларига чин кўнгилдан таъзия изҳор этади. Тақдирнинг бу оғир синовларини чинакам мўминларга хос сабру матонат билан қарши олишларида Роббимиз мададкор бўлсин. Мусибатзада аҳли байтларнинг қайғуларига шерикмиз, чуқур ҳамдардлик билдириб, тиловат қилиб, савобини марҳумларнинг руҳига бағишлаймиз.

* * *

Жобир ибн Атийк розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Шаҳидликни нима деб биласизлар?» дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳ йўлида қатл қилиниш» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Шаҳидлик Аллоҳ йўлида қатл қилинишдан ташқари еттитадир: вабодан ўлган шаҳиддир, чўкиб ўлган шаҳиддир, зотилжамдан ўлган шаҳиддир, қорин оғриғидан ўлган шаҳиддир, ёниб ўлган шаҳиддир, том босиб қолиб ўлган шаҳиддир, ҳомиладор ҳолида ўлган аёл шаҳиддир».

Абу Довуд ривоят қилган

* * *

Аллоҳ таоло бу марҳум биродарларимизни Ўз раҳматига олиб, тортган азобларини барча гуноҳларига каффорат қилсин, мазкур ҳадиси шарифда айтилган шаҳодат мақомини ато қилиб, охиратларини обод айласин.

 

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз»

back to top