Қатар амири велопойгада иштирок этди

Қатар амири велопойгада иштирок этди

Қатар амири Тамим ал-Таний Дохада миллий спорт куни муносабати билан ўтказилган велопойгада иштирок этди. Ушбу кун амирликда расман дам олиш кунидир.

37 ёшли амир ҳукмрон оила аъзолари, ҳукумат вакиллари ва спортчилар қуршовида Доханинг ишбилармонлик марказига вилосипедда кириб келди, деб ёзади «РИА Новости».
«Биз спортда ҳалол беллашув принципларига таянилиши тарафдоримиз», деб ёзди монарх велопойгадан сўнг ўзининг Twitter ида. Ал-Таний 2022 йилга келиб Қатарда 2 минг километрдан ортиқ велойўлаклар пайдо бўлишини айтди.
Қатарлик сиёсатчи Аҳмад Слейтининг таъкидлашича, ҳар йили феврал ойида мамлакатнинг деярли барча фуқаролари иштирок этишга интиладиган спорт кунини ўтказиш анъанаси «ҳар томонлама соғлом жамият ва миллатни яратиш» ғоясининг инъикосидир.
1960-йилларда Форс кўрфазида биринчи футбол стадионини қурган Қатар футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи араб мамлакати ҳамдир. 2022 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилади.

 

back to top