Апелляция суди: Трампнинг фармони мусулмонлар ҳуқуқларини топтайди
© EPA-EFE/MICHAEL REYNOLDS
Виржиния апелляция суди АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция фармони сўнгги версиясини конституцияга зид деб баҳолади.
АҚШ апелляция суди вакилларининг айтишича, сўз бораётган фармон мамлакат конституциясига зид ўлароқ, мусулмонларни камситишга олиб келади. Бу ҳақида The Hill газетаси ёзмоқда.
Таъкидланишича, бу АҚШ судлари томонидан мамлакат раҳбариятининг иммиграция фармонига нисбатан иккинчи марта шундай қарор чиқарилишидир.
Ўтган йилнинг октябр ойида АҚШнинг қатор штатлари федерал судлари бу фармоннинг сўнгги версиясига тақиқ қўйиб, унинг амалга киритилишига йўл бермаган эдилар.
Агар фармон кучга кирганида, Судан, Сурия, Эрон, Ливия, Сомали, Яман, Венесуэла ва Шимолий Корея мамлакатларидан келадиган кўплаб инсонлар учун АҚШга кириш эшиклари ёпилган бўлар эди.
Yenicag.Ru



