Озарбайжонликлар учун Ҳаж квотаси қисқартирилди

© ayazad/Fotolia © ayazad/Fotolia

2018 йилда Озарбайжондан Ҳаж амалларини бажариш учун муқаддас Макка шаҳрига борадиган зиёратчилар сони 2017 йилга нисбатан 34 фоизга кам бўлади.

Кавказ Мусулмонлари Бошқармаси (КМБ) маълумотига кўра, жорий йилда Ҳаж зиёратини бажариш учун Озарбайжондан Макки мукаррамага 600 нафар мусулмон боради. Ўтган йилда озарбайжонлик зиёратчилар учун ажратилган квота сони 900 тани ташкил этган эди.
“Sputnik Азербайджан” тарқатган хабарга кўра, бу йил Ҳажга боришни истаган фуқаролардан ҳужжат йиғиш ишлари 12 феврал куни бошланган.
КМБ томонидан уюштирилаётган сафар учун пул тўлови 4150 АҚШ долларини ташкил этади.

back to top