Британия масжидлари муҳим тадбирга тайёрланмоқда

https://www.birminghammail.co.uk https://www.birminghammail.co.uk

Британиянинг Бирменгем шаҳри масжидлари якшанба куни бўлиб ўтадиган очиқ эшиклар кунига тайёрланмоқда.

Якшанба куни Британиянинг 200 дан ортиқ масжидлари бошқа диндагилар, ҳатто динсизлар учун ҳам ўз эшикларини очади. Акция ҳар йили ўтказиб келинмоқда, аммо бу йил унда иштирок этаётган масжидлар сони ҳаммасидан кўп бўлиши кутиляпти. Тадбир Британия мусулмонлар кенгаши томонидан ташкиллаштирилди. Масжид меҳмонларига ширинликлар тортиқ қилинади, Исломнинг асл моҳияти ҳақида сўзлаб берилади ва ҳар қандай саволларга жавоб берилади. Шаҳарликлар масжиддаги ибодатларни ўз кўзлари билан кўриш имкниятига эга бўладилар.
«Кўпгина масжидларда очиқ эшиклар тадбири йил ўн икки ой амал қилади, истаганлар хоҳлаган вақтларида у ерларга киришлари мумкин», дейди тадбир ташкилотчиларидан бири. «Масжидимни келиб кўр» акцияси эса масжидларнинг ўзаро келишиб, бир кунда бу тадбирни ўтказиш акциясидир» дейилади Birmingham Mail нашрида.

back to top