Австриядаги миллатчи партия судда Мусулмон Ёшлари ташкилотига ютқазди

fondsk.ru fondsk.ru

2017 йил декабрида Австрия ҳукуматидан ўрин эгаллаган ашаддий миллатчи Озодлик партияси (ОП) Австрия Мусулмон Ёшлари (АМЁ) ташкилотига товон пули тўлайдиган бўлди.

Бунга Озодлик партияси судда Австрия Мусулмон Ёшлари исломчи ташкилот экани ҳақидаги айбловини далиллар билан исботлай олмагани сабаб бўлди.
Aljazeera хабарига кўра, июн ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур миллатчи партия раиси Хайнс-Кристиан Страч Австрия Мусулмон Ёшлари ташкилотини сиёсатга асосланган исломий ғояларни тарғиб қилганликда айблаган. Ушбу иддао партиянинг Интернетдаги расмий сайтида ҳам чоп этилган.
АМЁ ўз шаънига айтилган айбловларни инкор қилиб партияни судга берган.
Вена шаҳридаги тижорат ишлари бўйича судда австриялик милатчи партия ўз айбловлари асосли эканини далиллар билан исботлай олмаган.
Ортда қолган ҳафтада Озодлик партияси Австрия Мусулмон Ёшлари ташкилотига товон пули тўлаши ҳақида келишувга эришган.
АМЁ бериладиган маблағни Австрияда ирқчилик, Исламафобия ва анти-семитизмга қарши фаолият юритиб келаётган ташкилотларга беришни режалаган.

back to top