“Исламофобия республикаси” номли китоби нашр этилди
“Франция ҳукуматининг исломга қарши бўлган хатти-ҳаракатлари оқибатида Ғарб мамлакатларида мусулмонларга нисбатан бўлган муросасизлик тобора кенгайиб бормоқда”, дейди янги китобнинг муаллифи.
“Исламофобия Республикаси: Францияда салобатли ирқчиликнинг кўтарилиши” китобида Британ олими ва ёзувчиси Джим Уолфриз таъкидлашича, француз сиёсатчилари ирқчилик ва таҳкирлаш ҳолатларига атайлаб салобат ва ҳурмат-эҳтиром ила муносабат билдиришмоқда. Француз шаҳарларида амалга оширилган террористик ҳужумлар оқибатида мусулмонларга қандай кийиниш ва қай тарзда овқатланишни ўргатиш ҳоллари кўпаймоқда. Arab News билан фикр ва мулоҳазаларини ўртоқлашган асар муаллифи Лондон Қирол колледжи ўқитувчиси жаноб Уолфриз сўзларига кўра, француз миллати террор олдидаги қўрқув билан мусулмонлардан хавфсирашни аралаштириб юбормоқда. У ўз китобида француз инсон ҳуқуқ химоячиларининг ҳулосаларидан иқтибос келтирган. Унда айтилишича, Миллий фронт партиясининг 45% тарафдорлари “исқирт араб” ибораси ҳақорат эмас деб ўйлашаркан. Содир бўлган террористик ҳужумларга ҳаддан зиёд жавоб қайтарган ва шу аснода мусулмон озчилигининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этган Франция ҳукумати ўз хатти-ҳаракатлари билан мусулмон ёшларини мутаассиб мафқура тарғиботчиларининг таъсирига тушиб қолишига сабабчи бўлмоқда деб қўшимча қилди жаноб Уолфриз.



