Ливияда сайловлар ўтказилиши режалаштирилмоқда
kartinki24.ru
Ливия миллий сайлов комиссияси шу йили бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашадиган сайловчиларни рўйхатга олиш жараёни якунланганини маълум қилди.
Мамлкатда жаъми 2432502 сайловчи бўлиб, улардан 1399540 таси эркак ва 1032962 таси аёллардир. Комиссия берган маълумотга кўра, ҳориждаги ватандош сайловчиларни рўйхатга олиш ҳамон давом этмоқда. БМТ йўл харитасига кўра, Ливияда жорий йил охиригача парламент ва маҳаллий ҳокимият сайловлари ўтказилиши мўлжалланган.



