Исландия 18 ёшга тўлмаган болалар хатна қилинишини тақиқламоқчи

polittech polittech

Исландия парламенти хатна қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқади.

Ҳукуматнинг ушбу қарори Исландияда яшовчи 1500 нафар мусулмонлар ва қарийб 250 нафар яҳудийлар норозилигига сабаб бўлди. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, 336 минг аҳоли яшайдиган Исландия Европада суннат қилишни ман этган биринчи мамлакат бўлади.
TRT агентлиги хабарига кўра, қонун лойиҳасида 18 ёшга тўлмаган ўғил болаларни хатна қилишни тақиқлаш назарда тутилган. Тиббий сабабларга кўра хатна қилиш бундан мустасно. Қонунни бузган шахслар 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. 18 ёшга тўлган фуқаролар эса ўз хоҳиши билан суннат қилдириш ҳуқуқига эга бўлади.
Исландияда яшовчи мусулмон ва яҳудий жамоалари, мазкур қонун лойиҳаси ҳалол гўшт ва паранжи кийиш тақиқлангани каби, бу мамлакатда исламафобия ва антисемитизм чуқур илдиз отганига яққол мисол бўла олишини айтмоқда.
Исланлиядаги мусулмон ва яҳудий жамоалари янги қонун лойиҳасига норозилик тариқасида намойиш ўтказишни режаламоқда.

back to top