Суриялик аёл мамлакат жанубида ўнлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди

© Агентство Анадолу © Агентство Анадолу

Зиддиятнинг илк кунлари Асмо Кармен ҳукуматга қарши акцияларда жароҳатланган сурияликларнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Асмо Кермен – қуролли мухолифат назорати остидаги Дара вилоятида қидирув-қутқарув ишларида иштирок этаётган кўплаб суриялик аёллардан биридир.
Асмо авиазарбалар ва отишмалар туфайли қулаган биноларнинг харобалари остидан ярадорларни кавлаб олишга ёрдам беради. Уч фарзанднинг онаси Асмо сўнгги икки йилда «Оқ қалпоқлилар» номли Сурия фуқаро мудофааси сафида хизмат қилмоқда.
Асмонинг «Анадолу» агентлигига маълум қилишича, у Суриядаги зиддиятнинг илк кунлари ҳукуматга қарши акцияларда иштирок этган ва яраланган юртдошларининг ҳаётини сақлаб қолишда фаол иштирок этди. Кейинроқ эса «Оқ қалпоқлилар» отряди ташкил этилди ва Кармен юзлаб қутқарувчилар қатори шу отрядга кирди.

Унинг сўзларига кўра, қутқарув ишларида аёлларнинг иштироки жуда муҳим. «Кўпинча харобалар остидан аёлларни тортиб олишади ва эркаклар уларга ёрдам кўрсата олишмайди», дейди Кармен.

back to top