Саудия Арабистони атом гигантига айланмоқчи

Роман Денисов / РИА Роман Денисов / РИА

Саудия Арабистони ҳукумати тинч атом технологиясини ўзлаштириб, мамлакатда ўнлаб атом электростанциялари қурмоқчи.

Бу ҳақида Саудия тишқи ишлар вазири Одил ибн Аҳмад ал-Жубайр Мюнхенда бўлиб ўтган хавфсизлик конференциясида маълум қилди. У Ар-Риёд ҳозирда атом электростанциялари қуриш масаласида ўнлаб давлатлар билан музокаралар олиб бораётганини айтди. «Нефт салоҳиятимизни сақлаш учун атом электростанциялари тизимини яратмоқчимиз», деди ал-Жубайр ва ҳозирча ҳамкор масаласида бир тўхтамга келинмаганини қўшимча қилди.
Яқин 20-25 йилда қиролликда 16 та ядро реактори қуриш режалаштирилмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, бу мақсад учун 80 миллиард доллар ажратилган. CNBC телеканалига интервьюсида Ал-Жубайр Саудия ҳукумати бу масалада АҚШ мададидан умидвор эканини таъкидлади.
Аввалроқ Саудия Арабистони ҳукумати маҳаллий урандан олинган ёқилғи билан таъминланадиган атом электростанцияларини яратиш режасини эълон қилган эди.

back to top