Чинакам ифтихор

info.islom.uz info.islom.uz

Бутунжаҳон мусулмон уламолари жамияти дунёдаги жуда кўп етук ислом олимларини жамлаган халқаро илмий ташкилотдир.

Ушбу ташкилотга аъзо бўлган уламолар орасида юз мингдан зиёд докторлик унвонига эга бўлган етук олимлар бор. Бутунжаҳон мусулмон уламолари жамияти дунёдаги турли чеккаларидаги мусулмонларнинг бугуни ва келажагига оид муаммоларни муолажа қилишга қаратилган кенг кўламли илмий-маърифий фаолият олиб боришади. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳ ушбу жамиятнинг муассисларидан ва бошқарув ҳайъатининг фаол аъзоларидан бири эдилар. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Facebookдаги расмий саҳифасида «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига эҳтиром» номли ҳужжатли фильм жойлаштирилгач, ушбу фильм Бутунжаҳон мусулмон уламолари жамиятининг 3 миллионга яқин фойдаланувчилар кузатиб борадиган саҳифасига ҳам қўйилди. Устозимизнинг халқаро миқёсдаги бу қадар юксак нуфузи барчамиз учун чинакам ифтихордир.

back to top