Эрон Саудия Арабистонига Ироқ ва Сурия маслаасида ҳамкорлик таклиф қилди

oilprice.com oilprice.com

Эрон ва Саудия Арабистони Ироқ ҳамда Сурия масаласида ҳамкорлик қилишлари мумкин.

Бу ҳақида «Валдай» халқаро дискуссия клубининг куни кеча Яқин Шарқ бўйича бўлиб ўтган анжуманида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф айтди. «Саудия Арабистони Ироқ масаласида конструктив рол ўйнашга уринганидан биз ҳеч ноқулайлик ҳис қилмадик, нима бўлганда ҳам, бу жуда тўғри иш. Биз сўнгги 10-15 йилдаги хатоларни тўғрилашга ҳаракат қилмоқдамиз. Тараққиёт бўйича лойиҳаларга ҳомийлик қилишга уринишлар бўлди, буларнинг барини ёқлаймиз. Яқин Шарқда барча миллатлар учун ҳамкорликка жой етарли. Биз тараққиёт учун ҳаракат қилишимиз мумкин. Саудия Арабистони Яқин Шарқда Сурия билан ҳам, Баҳрайн билан ҳам, Ироқ билан ҳам ишлаши керак», деди Эрон ташқи ишлар вазири. Бу ҳақида «РИА Новости» маълум қилади.
Эслатиб ўтамиз, бутун дунёдан келган юздан ортиқ мутахассислар иштирокидаги конференцияда Суриянинг урушдан кейинги тикланиши, Фаластин-Исроил ва Яман зиддиятларига чек қўйиш, Ливияга ёрдам ва курд муаммосини ечиш механизмлари, шунингдек, Эроннинг қўшни давлатлар билан алоқаларидаги тарангликни йўқотиш масалалари муҳокама қилинди. Islam-today

back to top