Нигериялик амалдор эркакларни кўпхотинликка даъват қилди

golosislama.com golosislama.com

Нигериянинг Имо штатида амалдорлардан бири эркакларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта аёл билан оила қуришини қатъий тавсия қилди. Бу ҳақида About Islam нашри World Top News портали маълумотларига таяниб хабар тарқатган.

Амалдорнинг фикрича, шу йўл билан штатда фоҳишаликнинг авж олишига чек қўйиш мумкин.
«Мен сизларни мажбурламаяпман, балки тавсия қиляпман: бир нечта аёлларга уйланинглар, токи эрсиз аёллар сони камайсин», деди Огечи Ололо.
Амалдорнинг сўзларига кўра, Имо штатида аёллар сони эркакларникидан анча кўп (3 миллион аёлга 900 минг эркак). Юзага келган вазият туфайли кўплаб эрсиз аёллар оилали эркаклар билан алоқа қиляптилар.
Амалдорнинг таъкидлашича, ҳукумат бир нечта аёлни ўз никоҳига олган эркакларни турли имтиёзлар билан қўллаб-қувватлашга тайёр. Фақат эркаклар хотинларига нисбатан адолатли бўлишлари шарти билан.
golosislama.com

back to top