Американи ким очган?

Американи ким очган?

2014 йил Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон очиқчасига Американи Колумб эмас, балки, 1178 йили мусулмонлар очишган деб эълон қилади.

Ушбу сўзларни асоссиз деб бўлмайди.  IX–XI асрларда яшаб ўтган ўрта аср алломаларидан Абул Ҳасан Маъсудий (896–956)  ва Абу Райҳон Берунийлар (973–1048) Америка хариталарига эга эдилар ва ҳаттоки, у ерда яшовчи аҳолининг урф-одатларини ҳам билардилар. Сицилиялик география даҳоси Ал-Идрисий (1099–1165) океан ортига уюштирилган саёҳат ҳақида ёзиб ўтиб, асир тушган мусулмон денгиз сайёҳлари араб тилини билган абориген тарафидан асраб қолингани ҳақида таъкидлаб ўтган.

Христофор Колумб 1492 йил 29 октябрда Бариеэй бухтасидан (Куба) ўтаётганида бир тепалик ҳақида борт журналига: “бу ерда гўзал масжид бор”, деб ёзиб қолдирган. Бариэй бухтасининг тепаликларидан бирида қачонлардир масжид бўлганини Куба ҳукумати рад қилмайди. Қуръони Карим оятлари ёзилган минора ва масжид вайроналари Куба, Мексика, Техас ва Невадада топилган бўлса,  Колорадо ва Нью-Мехикода эса мадраса қолидиқлари топилган. Доктор Барри Феллнинг “Америка ҳақида достон” китобида ёзилишича, у ерларда яшовчи одамлар луғатида араб тилидан олинган сўзлар бўлган. Шунингдек, Колумбнинг жамоасида бир неча мусулмонлар ҳам бўлган, улар таржимон вазифасини ўташган. Усмоний хариташунос Пири Раис иккала Американинг тўлиқ харитасини чизган бўлиб, у вақт европаликлар Колумб Ҳиндистонни эмас, янги ерларни очганлиги ҳақида ҳатто тасаввур ҳам қилишмаган эди. Шунингдек, ўша хаританинг ўзидаёқ у Антарктида қирғоқларини кўрсатиб ўтган, ваҳоланки, Антарктидани европаликлар 300 йилдан сўнг очишади.

“Ҳозирги кунда биз АҚШ ва Исроил томонидан мажбурлаб сингдирилаёган ғояга гувоҳ бўлиб келмоқдамиз ва бунда цивилизиялар тўқнашувини кўришимиз мумкин, яъни насроний ва ислом цивилизациялари ўртасида рақобат, кураш мавжуд. Улар мусулмонларни  ёввойи, ваҳший, қўлига қурол олиб олиб: “Аллоҳу Акбар” деб югуриб юришдан бошқа нарсага қодир бўлмаган авом қилиб кўрасатишмоқда. Улар ўша даврларда мусулмонлар бу даражада ривожланганликларини ва Американи биринчи бўлиб очишлари мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайдилар ва бу уларнинг ғоявий курашларига тўғри келмайди. Шунинг учун бунга қарши ҳар қандай йўллар билан курашишга ҳаракат қилишади. Бу ерда биз уларнинг иккиюзламачилик стандартларини ҳамда тарихни ўзларига мослаштириб олиш ҳаракатларини яна бир бор кўришимиз мумкин”, деб таъкидлайди руҳшунос Марат Муратов.

“Қуръони Карим VII асрда чоп этилиши ортидан тахминан XV асрга қадар мусулмон дунёсида жуда катта ўсишни, яъни илм-фан ривожланишини кузатишимиз мумкин. Алгебра сўзи арабча “ал-жабр”дан олинган, биз ҳозирги кунгача араб рақамларидан фойдаланиб келмоқдамиз. Айнан шу даврда мусулмонлар денгизда сузиш учун кўплаб асбоб-ускуналарни ихтиро қилишади, улар ўз саёҳатларида юлдузларга қараб йўналишларни тўғри белгилашни ўрганишади ва ҳ.к. Айнан шунинг учун ҳам мусулмонлар биринчи бўлиб ҳаммамизга маълум бўлган Америка қитъасига сузиб боришади. Ҳақиқатдан ҳам, АҚШда XIII асрга тегишли бўлган араб тилида ёзилган қабр усти ёдгорликлари ва плиталар топилганлиги ҳақида ишончли далиллар мавжуд”, дейди Даниил Апокорин (АҚШ ва Россия халқаро муносбатлари бўйича мутахассис).

back to top