Руҳоний: мусулмонлар жонларини хатарга қўйиб насронийларни ҳимоя қилди
islam-today.ru
Доғистоннинг Қизлар шаҳридаги православ эҳроми олдида отишма уюштирганлар диний низо чиқаришга муваффақ бўлолмайдилар, чунки мусулмон ҳарбийлар ўз жонларини гаровга қўйиб бўлса ҳам, насронийларни ҳимоя қилишга бел боғлади.
Улардан икки нафари яраланди. Бу ҳақида «Жизнь» православ тиббий-маърифий маркази раҳбари протоиерей Максим Обухов ўзини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.
«Бир тарафдан мутаассиб сохта мусулмон православ эҳромига келганларни отиб ўлдирган, бошқа томондан эса икки мусулмон насронийлар эҳромини ҳимоя қиламан деб яраланган», деб ёзади руҳоний. Обухов: «Мутаассиб жиноятчининг асосий мақсади насронийларни ўлдириш эмас, Доғистонда ва бутун Россияда динлараро, миллатлараро низо чиқариш эди. Аммо натижа тескари бўлди», деди.
Эслатиб ўтамиз, 22 яшар жиноятчи 5 кишини ўлдирган ва яна шунча одамни яралаган эди. Унинг ўзи ҳам ўлдирилди.
Islam-today



