“1000 та хат”: Суриялик қочқин болалар Нью-Йорклик тенгқурлари билан суҳбатлашмоқда
 
						Фонд Солидарность
															
						Ливанда яшаётган Суриялик қочқин болалар хат ва расмлар орқали минг чақирим узоқдаги Нью-Йорклик тенгқурлари билан гаплашмоқда.
Мазкур лойиҳа бир неча ой аввал бошланганига қарамай шу кунга қадар 700 та мактуб йўлланди. “1000 та хат” лойиҳаси ёш қочқинларга орзу-умидлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишга имкон беради. Байрут жанубидаги лагерь ҳудудида яшайдиган 14 ёшли Найима Ал Мавла Thomson Reuters жамғармаси вакиллари билан бўлган суҳбатда: “Мактуб ёзаётганимда дардимдан халос бўламан. Менга қулоқ солишмоқда. Ва охир-оқибат кимдир мени эшитади” деб айтди. БМТ нинг қочқинлар бўйича агентлигининг маълум қилишича, бир миллионга яқин Сурияликлар Ливанда қочқин сифатида рўйхатдан ўтган. Бу эса мамлакат аҳолисининг қарийиб тўртдан биридир. Ливандаги хар бир тўртинчи суриялик қочқин бу ёш боладир. “Сурия болаларига ёрдам” хайрия жамғармаси ва “Маданият анжуманлари” дастури биргаликда қўл урган мазкур лойиҳа Сурия ва АҚШ болалари жорий йилнинг охиригача бир бирларига 1000 та хат ёзишини мақсад қилган.



