Мусулмонлар ғалаба қозонишди

© Агентство Анадолу © Агентство Анадолу

АҚШ нинг Нью-Джерси штати Бейонн шаҳри ер ишлари муассасаси маҳаллий мусулмон ташкилоти билан қурилажак масжид борасидаги шарт-шароитларни мувофиқлаштириш мақсадида махсус йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда.

Бу сафар штат мулозимлари бир йил аввал рад этган масжид қурилиши лойиҳасини қабул қилишга мажбурдир, деб хабар беради NJ.com. Эслатиб ўтамиз, Бейонн шаҳри мусулмон жамоаси маҳаллий ҳукуматдан масжид қуриш учун руҳсат сўраганида рад жавоб олган. Дин эркинлиги топталганлиги боис мусулмонлар даъво билан маҳкамага мурожаат этишга мажбур бўлишган. Ушбу масалага адлия вазири аралашгач штат мутассадилари мусулмонлар ўз даъволарини қайтариб олишлари эвазига 400 минг АҚШ доллар беришга рози бўлди. Шу тариқа, яқин кунда  мусулмонлар барча зарур руҳсатномалар ва товон пулини қўлга киритгач, масжид қурилишини бошлаб юборишади. Ҳуқуқшунослар айтишича, товон пули бунданда каттароқ бўлиши мумкин эди. Аммо мусулмонларнинг хайрихоҳлиги туфайли даъво аризаси бекор қилинди.

back to top