Олимлар спиртли ичимликларнинг янги хавфи ҳақида огоҳлантиришди

Healthline Healthline

Франциялик ва Канадалик олимлар маст қилувчи спиртли маҳсулотларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш ақли заифлик хасталиги пайдо бўлишини кескин тарзда оширишини аниқлашди, деб хабар беради The Lancet Public Health.

Француз шифохоналардаги 57353 беморнинг тиббий кўрсаткичлари таҳлилдан ўтказилгач, тадқиқот қатнашчиларнинг барчасида эрта деменция касаллиги аниқланди. Илмий гурух 38.9% беморлар маст қилувчи спиртли ичимлаклар билан боғлиқ жиддий муаммоларни бошдан кечиргани ҳамда 17.6% беморлар ичкиликбозлик туфайли азият чекканини аниқлади. Шундай қилиб, этра деменция ташҳиси қўйилган 56.5% беморда касаллик ривожланиши ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ўртасида боғлиқлик маълум бўлди. Олимлар бу каби ҳулоса эркак ва аёлларга бирдек мансуб эканлигига алоҳида эътибор қаратишди. Мутахассислар спиртли ичимликларни истеъмол қилиш миқёсини камайтириш ва ичкиликбозликка қарши курашиш мақсадида ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатиш зарурлигини таъкидлашди.

back to top