Нигериянинг Катсина шаҳрида Қуръон мусобақаси бошланди

Katsina Post Katsina Post

Мамлакат биринчилиги учун 32-марта ўтказилаётган мусобақада иштирок этиш учун Нигериянинг 32 штатидан 256 нафар қори ва қориялар Катсина шаҳрига йиғилган.

Ташкилий қўмита раиси, Адлия вазири Муса Абубакр мухбирларга мусобақа иштирокчиларининг ҳаммаси Катсинага етиб келганини айтди.
Абубакр мусобақа ғолиблари Ҳаж зиёратига йўлланмалар, велосипедлар, мотоцикллар ва пул мукофотлари билан тақдирланишини маълум қилди.
Ташкилий қўмита раҳбари мусобақа уюштиришдан мақсад одамларда “Қуръон ўқиш маданиятини шакллантириш ва Ислом динини тарғиб қилиш”дан иборат эканини таъкидлади. Муса Абубакр мамлакатдаги 18 та хорижий давлат элчихоналари вакиллари ҳам мазкур Қуръон мусобақасини кузатишини қўшимча қилди.
Punchng.com нашрига кўра, мусобақа ғолиби 2018 йил 3 март куни эълон қилиниши режаланган.

back to top