Имом йўловчи зўравонга муносиб жавоб қайтарди
 islamnews.ru
 
						islamnews.ru
															
						Асли Покистонлик олим Ҳафиз Муҳаммад Ихсонуллоҳ Буюк Британияда «мусулмон одоби ва руҳий ислоҳот» мактабига асос солиб мусулмон ёшларини ИШИДга қарши ҳаракат қилишга даъват этувчи маърузалар қилади.
Кунлардан бир кун у навбатдаги ваъздан уйга қайтаётганида номаълум шахс томонидан ҳужумга учради. «У менга ғазаб билан боқарди. Иш куни оғир ўтгандир, балки аёли билан жанжаллашиб қолгандир» дея унга эътибор бермасликка уриндим. Бироқ, у секин аста ўрнидан туриб менга яқинлашиб бақира ва сўка бошлади. Унинг Исломга ва мусулмонларга қарши айтилган ҳақоратларни атрофдагилар лоқайд қабул қилишди. Мен зўравонни тинчлантиришга ҳаракат қилдим, аммо бу иш бермади” деди имом. Жаноб Иҳсонуллоҳ полицияга зўравонлик ва ҳақорат тўғрисида ариза ёзмади. Бунинг ўрнига у ОАВларига илҳом бахш этувчи мактуб йўллади, деб хабар беради ИсламНеwс. Имом ҳамюртларига қарата: «Охирги пайтлар нафрат кучлари орамизга совуқлик туширмоқчи бўляпти. Биргалашиб қўрқув ва хусуматга қарши чиқиб муҳаббат ва ўзаро ҳурматга юзланишимиз лозим. Британияни буюк ҳолатида сақлаб қолишимиз даркор» деган.
 
     


