Мусулмон уламолари Шарқий Ғўтани қўллаб-қувватлашга чақиришди
 Радио Свобода
 
						Радио Свобода
															
						Мусулмон уламоларинг халқаро иттифоқи (МУХИ) Башар Асад армияси томонидан қамалга олинган Шарқий Ғўта аҳолисини қирғинбаротдан сақлаб қолиш учун зудлик билан керакли чоралар кўришга чақирди.
Ташкилот расмий баёнотида ёзилишича «Асад тарафдорлари ва Россия ҳарбийлари шундай қурол-яроғдан фойдаланишяптики, Шарқий Ғўталиклар ўзларини ҳимоялаш учун ҳеч нарса қилишолмаяпти. Натижада ўн минглаб тинч аҳоли ҳаётдан кўз юммоқда. Ислом мусулмонларга ёрдам беришга, мазлум ва кучсизлар зулмга қарши курашишини ўргатади Араб, ислом давлатлари ҳамда халқаро ҳамжамиятни бир ёқадан бош чиқариб Шарқий Ғўталикларга ёрдам қўлини чўзиш керак».
 
     


