Украина фуқароси Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди
pixabay.com
Миллати қрим татар бўлган Украина фуқароси Билол Сулейманов 600 саҳифадан иборат Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди.
19 ёшдаги Сулейманов ҳозир Туркияда таҳсил олмоқда. Styler.rbc.ua нашри хабарига кўра, Сулейманов Қуръони Карим оятларини смартфонидан ўқиб ёдлаган. Унинг тан олишича, Қуръони Каримнинг оятларини ёд олиш дастлаб қийин кечган. Бир кунда атиги бир неча оятни ёд олган холос. Кейинчалик Қуръони Каримни ёдлаш осонлашиб, саноқли соатлар ичида бир нечта сурани ёдлай оладиган даражага етган. Нашрга кўра, Сулейманов уркиядаги Диёнат олийгоҳининг теология факултетида ўқийди ва келажакда имом бўлишни орзу қилмоқда. Билол Сулейманов олийгоҳ дипломини олиб уйига қайтганида Қрим ярим ороли яна Украина тасарруфида бўлишига умид қилмоқда.



