Шри-Ланкада аксилислом ҳаракатлар кузатилмоқда

Шри-Ланканинг шарқида жойлашган Ампара шаҳри масжиди ҳамда мусулмонларнинг дўкон ва расталари кутилмаган ҳужумга учради.
Маҳаллий сингал ахолиси вакилларидан ташкил топган гуруҳ масжид ва дўконларга тажовуз қилиб, 5 нафар мусулмонларни жароҳатлаб уларнинг мол-мулкига жиддий зарар етказди, деб хабар беради Colombo Page. Мусулмон озчилик бутпараст босқинчилар томонидан ҳужумга учрашининг сабаби шаҳарда тарқалган бемаъни миш-миш бўлган. Унга кўра, мусулмонларга тегишили бўлган кафе ва ошхоналарда тортиқ этилаётган таомларга “пуштсизлик дориси” қўшилаётгани иддао қилинган. Натижада дарғазаб аҳоли тамаддихоналарни остин-устин қила бошлади. Низони бартараф этиш мақсадида шаҳарга сиёсатчи ва диний етакчилар етиб келишган. Сафабар этилган қуролли кучлар қўшинлари хавфсизлик ва тартибни сақлаб турган бир пайтда полиция суриштирув ва тергов ишларини олиб бормоқда. Вазир Мано Ганессан айтишича, ҳукумат мазкур ҳужумни олдиндан режалаштирилган ва уюштирилан деб ҳисобламоқда.