Дубайдаги кўчмас мулкнинг учдан бир қисми аёлларга тегишлидир.

Амирлик Ер ишлари бошқармаси тақдим этган статистик маълумотларига кўра, Дубайдаги кўчмас мулкнинг 30% аёлларга тегишли экан.
“Кўчмас мулк эгалари рўйхати 220 миллат вакилларидан иборат бўлиб, Дубай ҳукумати сармоядорлар, шу жумладан аёллар ҳақ-ҳуқуқларини химоя этишдан фаҳрланади” дейди бошқарма бошлиғи Султон Бутти ибн Межрен. Яқинда жорий қилинган блокчейн технологияси туфайли кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш учун 30 дақиқа кифоя. Мазкур технология олди-сотди битимларининг хавфсизлиги ва шаффофлигини ҳам таъминлайди. 2020 йилга қадар дунёни хоҳлаган нуқтасидан туриб кўчмас мулкни мустақил равишда рўйхатдан ўтказиш хизмати ишга туширилиши кўзда тутилган. Маълумот учун: ҳар йили Дубайда қарийб 75 минг кўчмас мулк олди-сотди битимлари расмийлаштирилади.
Манба: Русские Эмираты