Туркияда иш жойдан қўзғалмай Қуръони Каримни ёдлаш имконияти пайдо бўлди

Туркиянинг Мугла вилоятида барча хоҳловчилар учун ўз иш ўринларида Каломуллоҳни ўрганиш имконияти туғилди, деб хабар беради Ислам.ру.
Тушлик вақтида вилоятнинг йирик ташкилотларига Қуръон муаллимлари ташриф буюриб 30 дақиқалик дарслар ўтиб бермоқда. Маҳаллий дин пешволари: “Аллоҳдан Қуръонни билмайдиган одам қолмаслигини сўраймиз” деб дуо қилишмоқда. Маълум бўлишича, ушбу дастур ҳақида эълон берилгач, кўпчилик унда қатнашишга қарор қилишган.