Сурияга 32 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Сурияга 32 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Ушбу инсонпарварлик ёрдами Саудия Арабистони маблағлари эвазига уюштирилган.

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз фонди Туркиянинг İHH фонди билан ҳамкорликда Сурияга 32 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами жўнатди, деб хабар беради İHH вакили Эрхон Емалак.
Унинг таъкидлашича, İHH сурияликларга ёрдам беришда давом этади.
“Инсонпарварлик ёрдами Хама, Ҳалаб ва Лазкиё вилоятларига етказиб берилди, 420 минг кишига курткалар, свитерлар ва кўрпалар тарқатилди ”, деди Емалак.
İHH вакили қирол Салмон фондига мадад учун миннатдорлик билдирди.

back to top