Остонада «Ислом умматининг қиёфаси» шакллантирилади

2 март куни Остона шаҳрида Евроосиё мусулмон уламоларининг форуми бошланди.
Тадбир Қозоғистон мусулмонлари диний идораси кўмагида ўтказилмоқда. Олий муфтий Серикбой ҳожи Ўроз таъкидлаганидек, ушбу форумнинг тарихий воқеа бўлиши кутилмоқда. Унинг ишига 20 дан зиёд давлатдан – Туркия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Руминия, Украина, Латвия, Литва, Эстония, Польша, Венгрия, Хорватия, Мўғулистон ва бошқа бир қатор давлатлардан ташриф буюрган 30 дан ортиқ вакил иштирок этмоқда. Форумнинг асосий мавзуси Евроосиё давлатлари учун фатволарнинг умумий базасини шакллантириш, «Мусулмон умматининг қиёфаси» деб номланган ҳужжатни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиши кутилмоқда.