Саудия шаҳзодаси: «Биз коррупция саратонига қарши кимё терапияси ўтказамиз»

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси «Вашингтон пост» нашрига интервью берди.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон «Вашингтон пост» газетаси журналисти Дэвид Игнатиусга интервью берди. Шаҳзоданинг сўзларига кўра, коррупция худди саратон шишидек мамлакатни қамраб олган ва уни бартараф этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар Саудияни бу дарддан фориғ этиш учун кимё терапияси ролини ўтайди.
32 яшар шаҳзода мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни «Саудия Арабистонидаги сиёсий ва маданий ҳаётни модернизациялаш учун зарур бўлган шок терапияси» деб баҳолади.
Шаҳзода шундай деди: «Сиз янги смартфон кашф эта олмайсиз. Буни Стив Жобс қилиб бўлди. Биз қилаётган ишлар эса ҳаётимизга қандайдир янгиликлар киритишга уринишдир».