Буюк Британияда илк бор Ислом маданияти фестивали бўлиб ўтади

Жорий йил Буюк Британияда биринчи марта Ислом маданияти ва ғоялари фестивали бўлиб ўтади.
Исломофобияга қарши курашишни кўзлаган мазкур тадбир турли хил намойиш, чиқиш ва мулоқотларни ўз ичига қамраб олган. ББС журналисти Робия Иқбол, ёзувчи Комила Шамсия ва парламент депутати Эмма Дент Кот ушбу тадбирнинг фахрли меҳмонлари сафидан жой олишган. Фестивал раҳбари Туфьял Чаудхари сўзларига кўра, ташкилотчилар «мусулмон маданиятининг ўзига хослиги ҳамда китоб ва ғояларнинг турфалигини тақдим этишдан бағоят хурсанддир».
Манба: Irish News.