Исроил ҳарбийлари 12 яшар Фаластинлик қизчани онасидан айиришди

12 яшар Фаластинлик Инъом Ал-Аттор жиддий хасталикка чалинган.
Унинг буйраклари бир ишлаб бир тўхтаб қолади. У яқинда Рамаллохда бўлиб ўтадиган жарроҳлик амалиётига бориш учун Ғазо худудини тарк этишга рухсат олганди. Аммо у сафари давомида унга на отаси на онаси ҳамроҳлик қила олмаслигини билгач чуқур қайғуга чўмди. Одатда Ғазолик беморларга худуд ташқарисига чиқиш учун бир нафар қариндоши хамрохлик қилишига рухсат берилади. Шу сабаб, Инъом касалхонага онаси Салва билан бирга боришни режалаштирган. «Исроилликлар қизимга шерик бўлиб бирга бориб келишимга руҳсат беришмади. Барча оила аъзоларимиз менга Инъомни ёлғиз ўзини юборишим зарурлигини тушунтиришди. Туну кун парваришга муҳтож қизимга қарай олмаётганимдан изтироб чекяпман» дейди бечора она. Исроил ҳарбийларининг шафқатсиз ва бераҳм муносабати ҳодиса гувоҳлари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ғазабини келтирди. Ушбу воқеадан хабар топган Рамаллоҳ шаҳрининг ҳокими шахсан ўзи амалиёт олдидан Инъомнинг ёнига келиб унга далда бўлиб турди.
Манба: Al Jazeera.