Германияда Европанинг Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда

abna24.com abna24.com

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида Европанинг 6-Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 2 март куни мусобақанинг тантанали очилиши маросими эронлик қори Раҳим Ҳакининг Қуръон тиловати билан бошланди. Ҳаки мусобақа ҳакамлари ҳайъати азосидир.

Мазкур тадбирга Ҳамбург Исломий маркази мезбонлик қилмоқда.
Қуръон мусобақасида Европа давлатларидан келган қори ва қориялар икки тоифада, яъни, 16 ёшгача ва 16 ёшдан ошганлар ҳифз, қироат ва азон айтиш йўналишларида ўзаро беллашмоқда.
Мусобақа ғолиблари якшанба куни эълон қилиниши режаланган.
Европанинг Қуръон мусобақаси ҳар йили Ҳамбургдаги Исломий марказда ўтказилади. Тадбирдан кўзланган мақсад Европа мусулмонлари орасида Қурон бўйича иқтидорли ёшларни аниқлашдан иборат.

back to top