Юнисеф Асад ҳукуматига мурожаат қилди

dnaindia.com dnaindia.com

БМТ нинг Болалар жамғармаси (Юнисеф) Башар Асаддан оташкесим келушивига амал қилишга чақирди.

Бу ҳақида мазкур ташкилотнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақавий раҳбари Герт Каппелер маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Асад тарафдорлари 30 кунлик оташкесим келушивига қарамай Шарқий Ғутани ўққа тутишни давом эттирмоқда. Юнисеф вакилининг айтишича, Асад ҳукумати Шарқий Ғута аҳолиси учун мўлжалланган сакиз юк машинасидан иборат инсонпарварлик ёрдами карвони ҳудудга киришига руҳсат берди. «Асад ҳукумати сўзини устидан чиқиб душанба куни йўлга чиқадиган мазкур карвонга тўсқинлик қилмаслигига умид қиламиз» деб қўшимча қилди жаноб Каппелер.


Манба: Анадолу Ажанси

back to top