Саудиялик келин олган маҳр пулини қойилмақом тарзда тасарруф этди

Саудиялик келин олган маҳр пулини қойилмақом тарзда тасарруф этди

Саудиялик келин тўй олдидан қилган олиҳимматлиги билан ҳаммани лол қолдирди.

Саудия Арабистонлик Шуал Шариф куёв берган 4000 долларлик маҳр пулини оғир хасталанган ватандошининг ҳаётини сақлаб қолишга сарфлади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, келин камбағал оиладан чиққан бўлиб унинг қарамоғида кекса ота-онаси ва ука-сингиллари бор. Шунга қарамасдан, у ёрдамга муҳтож диндошига ёрдам қўлини чўзишга қарор қилган. «Бу иш кутилмаганда бўлди. Мен дунёдаги энг катта бахт ёрдамга зор одамга елкадош бўлиш деб биламан» деди саҳоватпеша қиз.

back to top