Мемфис мусулмонлари масжидларида очиқ эшиклар ойлиги бошланди

АҚШнинг Теннесси штатида жойлашган Мемфис шаҳридаги Исломий ташкилотлар маҳаллий аҳолини Ислом дини билан яқиндан таништириш мақсадида март ойи давомида очиқ эшиклар тадбирларини ўтказмоқда.
Wreg.com нашри хабарига кўра, дастлабки тадбир 3 март куни Ўрта-жануб ҳудудида жойлашган масжидларда бошланган.
Меҳмонлар масжидларга ташрифи давомида мухтасар презентация тинглаш баробарида Ислом дини ҳақидаги саволларига ҳам батафсил жавоблар олиш имкониятига эга бўлдилар.
“Мемфис мусулмонлари” номли ташкилот март ойи масжидларга келган мехмонларга Ислом дини ҳақида батафсил маълумот бериш ва Ислом динини тарғиб қилиш тадбирларига бағишланишини билдирди.