Фаластин: Исроил Ғазо далаларига самолётдан гербицидлар сепмоқда

Фаластин: Исроил Ғазо далаларига самолётдан гербицидлар сепмоқда

Фаластин мухторияти расмийлари Исроил самолётлари 4 март куни Ғазо секторининг Исроил чегарасига туташ далаларига гербицидлар сепганини маълум қилди.

“Бу кимёвий моддалар қишлоқ хўжалиги экинлари ва дала майдонларига зиён етказади”, - дея баёнот берди Фаластин мухторияти Қишлоқ хўжалиги вазири Низар Ал-Ваҳидий Анадолу ахборот агентлигига.
Ал-Ваҳидий, ўзи раҳбарлик қилаётган вазирлик Фаластин ҳудудига Исроил қандай кимёвий моддалар сепганидан бехабар эканини сўзига қўшимча қилди.
“Исроил Фаластин ҳудудига кимёвий моддалар сепиш ҳуқуқига эга эмас”, - дея таъкидлади вазир.
Исроилнинг “Гиша” номли нодавлат ташкилоти Ғазо сектори далаларига самолётдан кимёвий моддалар сепишдан кўзланган мақсад Фаластин билан чегара ҳудудида ўсган кераксиз ўтларни йўқ қилишдан иборат эканини билдирди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Ғазо секторининг қишлоқ хўжалиги соҳасида 44 минг фаластинлик ишлайди. Бу мазкур ҳудудда яшайдиган ишга лаёқатли аҳолининг тахминан 11 фоизини ташкил қилади.
Исроил қарийиб икки миллион фаластинлик истиқомат қиладиган Ғазо секторини 2007 йилдан бери қамалда сақлаб келмоқда.

back to top