Маккада “тожик қалъаси” пайдо бўлди.
theworldnews.net
Саудия Арабистонидаги Тожикистон элчихонасининг хабарига кўра, Макка шаҳрида “тожик қалъаси” номли Тожикистон маданият маркази очилди.
Бино тожик миллий услубида қурилган ва безатилган бўлиб, у ерда 60 нафар Тожикистон фуқаролари Маккаликлар ва зиёратчиларга тожик миллий таомлари ва ширинликлари улашмоқда. Тожикистон фуқароси Абдураззоқ Саидов ва Саудиялик Риёз Абу Ҳабашнинг қўшма лойиҳаси бўлган мазкур марказнинг очилиш маросимига Тожикистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Заробиддин Қосимий ташриф буюрди.



