Шри Ланка: Будпарастлар мусулмонларга ҳужум қилган минтақада коммендантлик соати жорий этилди

AP AP

Шри Ланка ҳукумати расмийлари будпарастлар мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштираётган Канди минтақасида 10 кунлик коммендантлик соати жорий қилинганини билдирди.

Ахборот агентликлари 6 март куни тарқатган хабарларга кўра, Канди минтақасида будпарастлар оломони мусулмонларга тегишли дўконлар, масжидлар ва бошқа мол-мулкларни ёқиб юборганидан сўнг коммендантлик соати жорий этилган. Унга риоя қилишни аскарлар ва полиция ходимлари назорат қилмоқда.
Шри Ланка президенти Майтрипала Сирисена хавфсизлик хизматлари “жиноий унсурлар”ни бартараф қилиш ва оролда тинчликни қайта тиклаш мақсадида коммендантлик соати жорий этилганини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Боду Бала Сена каби ашаддий бутпараст гуруҳлар сўнгги бир йил давомида мусулмонларни, одамларни Ислом динини қабул қилишга мажбурлаётгани ва диний иншоотларга зарар етказганликда айблаб келмоқда.
Шу ҳафтада рўйберган зўравонликларда асосан мусулмонларга тегишли мулклар вайрон қилинган ёки ёниб кул бўлган.
Шри Ланкада яшайдиган 21 миллион аҳолининг тахминан 10 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Қолган қисми будпараст синхаллардан иборат.

back to top