Капитолийдаги мусулмон куни муваффақиятли ўтди
Twin Cities
АҚШнинг Оклахома штатида “Капитолийдаги мусулмонлар куни” муваффақиятли ўтди. Штат аҳолисининг озчилиги ҳисобланган мусулмонлар жамоаси халқ депутатлари билан мавжуд муаммолар ва долзарб масалалар ҳақида гаплашиш учун бу ерга келишди.
Ҳар йили ўтказиладиган анъанавий тадбир бу гал исломофобларнинг тўс-тўполони ва қаршилигисиз бўлиб ўтди. Оклахома-Сити шаҳрининг Капитолий биносида ўз жамоасининг муаммоларини ҳукумат мутасаддилари билан муҳокама этиш учун 120 нафар мусулмон тўпланди. Америка-Ислом муносабатлари кенгаши мазкур тадбирда фаол қатнашиб, мусулмон ҳамжамияти вакилларининг тадбирда қатнашишини таъминлади. “Биз ирқчилик ва таҳқирлашга қаршимиз. Мусулмонлар ҳамма Америкаликлар қатори инсон ҳуқуқларига эгадир”деди кенгаш раҳбари Лани Хаброк. Капитолий атрофида яшовчи маҳаллий аҳоли мусулмонларги “ҳайрли тонг, қўшнилар” ва “сизларни кўрганимиздан ҳурсандмиз” деган ёзувлар билан қарши олишди.
Манба: Tulsa World



