Асад ҳарбийлари яна бир бор қимёвий қуролдан фойдаланишди
Comments.UA
Шарқий Ғутага қарши амалга оширилган кимёвий ҳужум натижасида 30 киши жабрланди.
Асосан аёл киши ва болалардан иборат бўлган жабрдийдалар заҳарли газ таъсиридан жароҳатланди. БМТ ҳавфсизлик кенгашининг 25 февраль куни 2401 сонли қарорини писанд қилмай Шарқий Ғута ҳудудларини ўққа тутишни давом эттирмоқда. Асад қўшинлари жорий йил 25 февраль куни Шарқий Ғуталикларга қарши кимёвий қуролни қўллаганида 16 киши жароҳатланганди. Бу воқеадан икки кун ўтиб, кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти тергов ишларини бошлаб юборди.
Манба: АА



