Саудия Арабистонида турк сериаллари тақиқланди

turkstvseries.com turkstvseries.com

Саудия Арабистонининг етакчи телевизион ширкати МБС араб телеканалларида турк сериаллари намойиш этилишини 2 март кунидан эътиборан маън этди.

Ширкат вакили Мазен Хайсек сўзларига кўра, мазкур тақиқ “араб сериаллари ишлаб чиқарувчилаини қўллаб-қувватлаш мақсадида” қабул қилинди. Айтиб ўтиш жоизки, турк киночиларининг маҳсулоти бир пайтлар машҳур бўлган Миср сериалларини сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, Сурия ва Ливан киноиндустрия корчалонлари араб телетомошабинларининг юрагидан жой олиш учун қаттиқ ҳаракат қилишмоқда.

back to top