Мусулмон аёл илк бор АҚШ конгресс аъзоси бўлади.

tengrinews.kz tengrinews.kz

10 йил аввал Америкалик мусулмон аёл Рашида Тилайб қонунчилик палатасига сайланаман деганда ҳеч ким ишонмаган эди.

У истиқомат қиладиган ҳудуд аҳолиси асосан қора танли ва Лотин Америкаликлардан иборат бўлиб, араб ва мусулмонлар деярли бўлмаган. Ваколатини топшираётган депутат эса яҳудий миллатига мансуб бўлган. Аммо тиришқоқ ва меҳнатдан қочмайдиган Тилайб хоним боғча ёшидаги фарзанди билан бирга атрофдаги ҳар бир эшикни таққиллатиб чиқди. Шу тариқа, у сайлов олди овоз бериш жараёни (праймерис)да ғолиб чиқди.         У 85 % овоз йиғганига қарамай сенат сайловларида мағлуб бўлди. Бироқ ўша дамда маҳаллий сиёсатчи Жон Конельерснинг фаолияти шармандаларча якун топгач, 13 ҳудуд конгресменсиз қолди. Шундай қилиб Тилайб хоним яна сайланиш имкониятига эга бўлди. “Мен  Америкалик мусулмон эканлигимдан ва Детройдда туғилганлигимдан фахраланаман” дейди у. Тилайб хоним Конгрессда бўшаб қолган жой учун қаттиқ курашиб ҳудуддаги 41минг уйга айланиб чиқишга тайёр. 5 йил муқаддам бошқа депутатлар боқи беғам бўлиб юрганларида Тилайб хоним ҳудуддаги дарёнинг сувни текширтириб, ўша жойда ишлайдиган нефть компанияси уни ифлослантираётганлигини ва маҳаллий аҳоли заҳарланган ичимлик сувини истеъмол қилаётганини аниқлади. Натижада у сайловчилар ишончини қозонишга муваффақ бўлди.     

Манба: Michigan News

back to top