Францияда католик черковларини мусулмонларга бериш бўйича дастур ишлаб чиқилди

panorama.pub panorama.pub

Франция дин ишлари бўйича вазирлиги католик черковларни шаҳарларнинг мусулмон жамоаларига ўтказиш учун тўрт йиллик дастурни қабул қилди. Турли минтақаларда жойлашган 52 та черков бинолари мусулмон имомларининг қўлига ўтиб, масжидларга айлантирилади.

“Ислом кундан кунга кўплаб француз халқи орасида кенг ёйилиб бормоқда. Улар билан бир қаторда, бу дин қочоқлар орасида машхур бўлиб, уларнинг аксар қисми Франция фуқароларига айланмоқдалар. Католикларнинг сони камайиб бормоқда. Одамлар насронийликнинг архаик табиатини тушунишади. Ушбу муаммога 50 йилдан сўнг табиий равишда бархам берилади деган умидданаман”, — деди диний ишлар бўйича вазир Муса Харирий.
Дастур 2018-йилнинг Май ойида бошланиши режалаштирилган, охирги черков 2022-йилнинг Ноябр ойида мусулмонларга топширилади.

 

Манба: rua.gr

Малика Юлдашева таржимаси

 

 

back to top