Нигерияда исломофобия туфайли кўплаб мусулмонлар ҳалок бўлди

ABC 33/40 ABC 33/40

Нигерияда насронийлар ва мусулмонлар орасидаги қуролли тўқнашув натижасида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб инсонлар жароҳатланди, ўнлаб уйлар ёқиб юборилди.
Маҳаллий аҳоли кўчаларга чиқишга ҳам қўрқиб қолган, деб ёзади Yeni Şafak.

Полиция вакили Алий Мухторнинг айтишича, Кадун вилоятида юзага келган зиддиятга мусулмон қизларга нисбатан уларнинг диний мансублиги борасида нотўғри гаплар айтилгани сабаб бўлган.
Тўқнашувлар натижасида 16 киши ҳалок бўлди.
Алий Мухтор ярадорларнинг касалхоналарга олиб келингани, тўқнашувлар бўлиб ўтган ҳудудлар эса полиция патрули томонидан қўриқланаётганини айтди.
Нигерия аҳолисининг ярмидан кўпроғи мусулмон бўлиб, исломофобия туфайли зиддиятлар бу мамлакатда аввал ҳам содир бўлиб келган.

back to top