16 яшар қиз суриялик қочқинлар учун инсонпарварлик ёрдами тўплади

News Front News Front

Дубайлик Соҳир Кападия Ливандаги суриялик қочқинлар учун бир юк машинаси тўла инсонпарварлик ёрдами тўплашга муваффақ бўлди.

Raffles World Academy ўқувчисига БААдаги “Қизил Ярим ой жамияти” билан ҳамкорликда ушбу лойиҳани амалга ошириши учун бир ой керак бўлди, деб ёзади Khaleej Times.
«Бу ерда турли буюмлар жамланган, — дейди Кападия. – Консервалар, қишки кийимлар, канцелярия моллари…»
Акцияга рухсат олиш учун ярим йил кетди. Лойиҳанинг ўзи эса бир ой давом этди ва шу муддатда анча-мунча нарсаларни тўплашга муваффақ бўлинди.
«Мен «уларни дуо қиламиз» деган гапни кўп эшитаман, аммо бу етарли эмас, – дейди қиз. – Агар чиндан ҳам ёрдам бермоқчи бўлсангиз, нимадир қилиш керак. Биз урушни тўхтата олмаймиз, бироқ қочқинларга ёрдам беришимиз мумкин ва бу бизнинг бурчимиз».
Бу Кападиянинг суриялик қочқинларни қўллашга йўналтирилган биринчи лойиҳаси эмас. Аввал у «Бахт мактублари» номли лойиҳани ўйлаб топган эди. Унда қиз талабаларни суриялик тенгдошларига мактублар ёзишга чорлаганди. Лойиҳада 10-15 киши иштирок этди. «Биз ўсмирларни қочқинларга ҳамдард бўлишга чақирмоқчи эдик, шунингдек, ўз юртидан йироқда ғариб ҳолда яшаётган инсонларга озгина бўлса ҳам бахт улашишини истагандик. Уларнинг кўпчилиги хаёлан биз билан бирга экани, бу дунёда ёлғиз эмасликларини тушунганлари ҳақида ёзишди», деди Соҳир.

back to top